Навбаҳорликларга «Омбудсман мактаби» лойиҳаси тақдим этилди

Фото: Халқ сўзи
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ташаббуси билан аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ўтказилди. Унда туманнинг «Арабхона», «Бешработ», «Келачи», «Кўхрон» ва бошқа МФЙ фаоллари ва ёшлари, шунингдек кенг жамоатчилик, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
— Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишдан иборатдир, — дейди Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев. — Шунингдек, аҳолининг ўзларини қийнаётган соҳа ва масалалар юзасидан ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича ҳуқуқий маданиятини ҳамда бу борада фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатиш, давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишини таъминлаш масалалари назарда тутилган.
«Омбудсман мактаби» ўқув машғулотида вилоят Бандлик, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси раҳбарлари иштирок этишиб, мазкур соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги «Омбудсман мактаб»ларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар йўналишлар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
— Ушбу лойиҳанинг иш бошлагани янгилик ва ўзига хос воқеагина эмас, балки аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали уларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантиришда ҳам зарур воситадир, — дейди «Пахтакор» МФЙ раиси Лазиз Жамилов. — Шундай экан мазкур тадбирларнинг бардавомлигидан биз маҳалла фаоллари манфаатдормиз.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Қувондиқов иштирок этиб, долзарб масалалар бўйича маҳаллалар фаоллари билан фикрлашди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг