Навбаҳор туманида 2 минг 621 гектар ернинг шўри ювилди

12:08 09 Февраль 2022 Жамият
942 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Навбаҳор туманида бу йил 4 300 гектар ернинг шўри ювилади. Фермер хўжаликларининг шўр ювиладиган ерларда пол олиш ишлари тўхтовсиз олиб бориляпти. Мавжуд сувдан фойдаланиб биринчи шўр ювилган ерлар 2 621 гектарга етиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

— Туманимизнинг асосий экин майдонларида «Конимех» ва «Арабсарой» каналларидан олинадиган сувдан фойдаланиб шўр ювилади, — дейди туман ирригация бўлими бош гидротехниги Бахтиёр Норбоев. — Шунинг учун бетон каналлар, ариқлар ва бошқа сув йўлларини таъмирлаш ишлари ҳам якунига етказиляпти.

Мисол учун, тумандаги «Кичик навкар» ариғи 6,5 километр узунликда бўлиб, 470 гектар ердаги экинзорларга сув етказиб беради.

— Бу ариқни таъмирлаш-тозалаш бошланганига кўп вақт бўлгани йўқ, — дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Фахриддин Ражабов. — Аммо ишчи-ходимларимиз ва маҳаллалардан ёрдамга келган ҳашарчилар иштирокида қисқа вақт ичида ариқ тозалаб бўлинди. «Катта Конимех» каналига сув очилиши билан шўр ювишда бу ариқ муҳим роль ўйнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?