«Насаф» клуби Осиё чемпионлар лигасининг финал босқичига йўл олди

Кеча, 31 август куни аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг якуний саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, саралашнинг «B» гуруҳига Қарши шаҳри мезбонлик қилди. Кеча «Насаф» жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди.
«Қаршиликлар»га бу гал Таиланднинг амалдаги чемпиони «College of Asian Scholars» клуби рақиблик қилди. Учрашув 2:1 ҳисоби билан майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Голларга «Насаф» жамоасидан Диёра Ҳабибуллаева ва Людмила Карачик муаллифлик қилди. Таиланд клубининг ягона жавоб голи Орапин Ваенггоен ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Владислав Хан бошчилигидаги клуб Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг финал босқичига йўл олди. Ушбу мусобақа ўйинлари 11 сентябрдан старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг