НАСА астронавти галактиканинг ноёб суратини олишга муваффақ бўлди
 
                НАСА астронавти Дон Петтит халқаро космик стансиядан олинган ғайриоддий тасвирни эълон қилди. Одатда, орбитал экспедиция аъзолари Ер юзасини суратга оларди. Бироқ Петтит астрофотографияга қизиқиши туфайли, оддий шароитларда амалга ошириб бўлмайдиган ишни бажарувчи қурилма ихтиро қилди. Бу унга тўғридан тўғри стансиядан туриб юлдузларнинг ноёб суратини олиш имконини берди. Бу ҳақида «Space» нашри хабар берди.
Гап шундаки, халқаро космик станция Ер атрофини тўлиқ бир марта айланиб чиқиши учун 90 дақиқа керак бўлади. У соатига тахминан 27 минг километрдан ортиқ тезликда учади. Бундай тезликда қўшимча жиҳозларсиз юлдузларни суратга олиш имконсиз. Сабаби, тасвирлар худди ёруғлик чизиғи каби кўриниб қолади.
Бу ҳолатни бартараф этиш учун Петтит осмондаги муайян нуқтага йўналтирилган ва станция ҳаракатланаётганда камерани белгиланган нуқтага қаратиб турадиган юлдуз кузатиш қурилмасини ихтиро қилган. Қурилма тасвирнинг аниқ ва сифатли чиқиш имконини беради.
Астронавт олган тасвирда минглаб юлдузлар ва узоқ галактикаларни кўриш имкони бор. Ушбу қурилма Ердан туриб узоқ коинотни суратга олиш учун ҳам қўлланади. Бундай ҳолатларда улар сайёранинг айланишидан келиб чиқадиган турли ноаниқликларга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этади. Натижада жуда аниқ ва сифатли тасвирларни олиш имконияти пайдо бўлади.
Бу ихтиро Петтитнинг биринчи қойилмақом иши эмас. У 2008 йилда вазнсизлик ҳолатида қаҳва ичиш учун пиёла ҳам ихтиро қилган. Астронавт халқаро космик стансияда чой ёки қаҳвани найча билан ичиш жонига текканидан кейин бу ғояни ўйлаб топган. Микрогравитация шароитида одатий пиёлани ишлатиб бўлмайди. Петтит ихтиро қилган финжондан Ерда тургандек фойдаланиш учун сирт таранглиги эффекти қўлланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг