Наманганда «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхаси ўғирланди
2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳида мавжуд бўлган «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат Наманган вилояти Прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в»,«г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишларининг натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг