Мустақиллик байрами кунлари жамоат автобуслари иш тартиби қандай бўлади?
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган таътил кунларида жамоат автобуслари қандай жадвал асосида ҳаракатланиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, автобус саройлари тасарруфидаги автобус йўналишларининг фаолияти дам олиш кунлари, яъни 31 август ва 1, 2, 3 сентябрь кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.
Бундан ташқари, аввалроқ «Тошшаҳартрансхизмат» байрам кунлари Тошкент метросининг иш тартиби қандай бўлиши ҳақида ҳам хабар берганди.
Унга кўра, 2024 йил 31 август ва 1 сентябрь кунларида метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради. 2 ва 3 сентябрь кунлари эса, метро поездлари дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг