Сенат Раиси Венгрия Миллий Ассамблеяси Раиси билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Венгрия Миллий Ассамблеяси Раиси Ласло Кёвер билан учрашув ўтказди.
Томонлар ўзаро дўстликка асосланган муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани, 2021 йилда Венгриянинг Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистоннинг биринчи стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилгани айнан юқори сиёсий мулоқот натижаси экани қайд этилди.
Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо ҳажми барқарор ўсаётгани, қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси изчил кенгаяётгани таъкидланди.
Маданий-гуманитар йўналишдаги фаол алмашинувлар алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар, парламент назоратининг кучайтирилиши ва қонунчиликдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Томонлар дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, парламент аппарати ходимлари учун қисқа муддатли стажировкалар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунчилик жараёнини рақамлаштириш ва электрон парламент тизимини ривожлантириш, фан, таълим, сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда парламент фаолияти бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир муҳим ҳужжат имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг