Мухтор Ашрафий таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб танлов эълон қилинади
Фото: Архив сурат
Маданий мерос агентлиги, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамда Мухтор Ашрафий уй-музейи томонидан Халқ артисти, Давлат ва Халқаро мукофотлар совриндори, композитор ва дирижёр, педагог ва жамоат арбоби Мухтор Ашрафий таваллудига 110 йил тўлиши муносабати билан ёш композиторлар камер чолғу асарлари Республика танлови эълон қилинади.
Танловда 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган композиторлар ўзларининг Мухтор Ашрафий асарлари оҳанглари асосида, ёрқин миллий руҳда яратган, турли чолғулар учун мўлжалланган камер асарлари билан қатнашишлари мумкин.
Танлов натижалари 12 декабрь куни эълон қилинади. Ғолиблар махсус диплом ва пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар 2022 йил 1 декабрга қадар ташкилий қўмитага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
— Ариза-сўровнома;
— Паспорт / ИД карта нусхаси;
— Расм 9х12;
— Асарнинг пдф форматида нота намунаси ва сифатли мп3 ёзуви.
Маълумот учун тел: (71) 233-20-28
Телеграм рақам: +99 890 355-06-61
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг