Moodyʼs Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

18:01 21 Январь 2023 Иқтисодиёт
1038 0

Фото: Иллюстратив фото

Moodyʼs халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг кредит рейтинг баҳоси “B1» (ижобий кутилма)дан бир поғона юқорига “Ba3» (барқарор кутилма)га оширилди.

Агентлик буни қуйидагилар билан изоҳлаган:

— Ўзбекистон томонидан 2017-2021 йилларда муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилгани, эркин бозор томон дадил қадам ташлангани, муҳим қонунлар ишлаб чиқилгани ва қабул қилинаётгани, нархларни эркинлаштириш давом этаётгани;

— 2020-2022 йиллардаги ташқи шокларга қарамай, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ҳамда фискал (мўътадил давлат қарзи) ва ташқи сектор (халқаро захиралар) кўрсаткичлари мустаҳкам даражада сақлангани натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги ва сиёсат юритиш самарадорлигининг яхшилангани;

— Марказий банкнинг инқироз даврида тезкор чоралар кўргани (асосий фоиз ставканинг 17 фоизга оширилгани), миллий валюта алмашув курсининг инқироз даврида барқарор экани, инфляциянинг пасайиш кутилмалари ва бошқалар.

Moodyʼs ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?