Микромолиявий хизматларга оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда микромолиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Аммо нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига нисбатан ўрнатилган айрим чекловлар, шу жумладан қўшимча молиявий ресурслар жалб этиш имкониятларининг чекланганлиги мазкур ташкилотлар томонидан кенг доирадаги истеъмолчиларга микромолиявий хизматларнинг кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Шу билан бирга, етарли салоҳиятга эга микромолия ташкилотларининг тижорат банки даражасига босқичма-босқич “ўсиши” учун имкониятларнинг мавжуд эмаслиги соҳага оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Шу боис “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида боғловчи “занжир”ни яратиш, шунингдек, микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозит жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатиш ваколатига эга бўлган юридик шахс – микромолия банки институтини жорий қилиш, микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Қонунда микромолия банки тушунчаси, микромолия банки устав капиталининг энг кам миқдори, микромолия банки белгиланган пруденциал нормативларга риоя этиши, кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда.
Шунингдек, республика ҳудудида банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасидаги ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланмоқда.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши микромолиявий хизматлар оммалашишига, аҳоли кенг қатламларининг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишига, ундан ҳудудларда фойдаланиш кўламининг кенгайишига хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг