Меҳнат ва рағбат, эътибор ва эътироф

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига мувофиқ, Тошкент вилоятидан ҳам фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари ҳамда давлат хизматчиларидан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаган эди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги бўлиб ўтган тантанали тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев очиб берди ва мукофотланганларни самимий табриклади.
— Кейинги йилларда барча соҳалар қатори қалам аҳлига ҳам алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бу замондош ижодкорларни руҳлантиради. Биз ўз асарларимизда янгиланаётган юртимизнинг янгиланаётган одамларининг дунёқарашида, кўнгилларида юз очаётган янги туйғуларини бадиий ифода этишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Ушбу эътироф эса бизга янги куч, янги ғайрат, янги илҳом бағишлайди, — дейди II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гуландом Тоғаева.
Тантанали тадбирда сўзга чиққан мукофотланганлар эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдириб, халқ ва Президент ишончини юксак қадрлаши, бу рағбат янада масъулият билан меҳнат қилиш ва янги марралар сари руҳлантиришини таъкидладилар.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг