Меҳнат муҳофазаси бўйича семинар ўтказилди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Дунёнинг кўплаб мамлакатларида 22 йилдан буён ҳар йили 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланади. Шу сана муносабати билан «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиалининг «Шерободтумангаз» бўлимида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш назорати бўлими масъул ходимлари ҳамда тизим жамоаларининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари иштирок этди.

Ўқув-семинарда иштирокчилар меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш, ўқитиш, билимларини синаш тартиблари бўйича янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди.
Тадбирда ишчилар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига риоя этишга оид жамоат назорати такомиллаштирилгани муҳокама қилинди. Газ тўлдириш иншоотида ходимлар учун қулай шароитлар яратилгани ва фавқулодда вазиятларда раҳбарият ҳамда ишчи-ходимларнинг самарали ҳаракат қилиши мувофиқлаштирилгани таъкидланиб ўтилди. Шунингдек, ходимларга зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва моддий бойликларни асраш бўйича тажрибалар мустаҳкамлангани ҳисоботда ўрин олди.

Семинар доирасида ходимлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
«Шерободтумангаз» бўлими меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини намунали ташкил этгани учун фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. Семинар якунида соҳада хизмат қилиб, намуна бўлаётган мутахассислар, спорт мусобақаси ғолиблари рағбатлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг