Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги можарони тез орада ҳал қилишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Покистон ва Афғонистон ўртасидаги низони тезкор ҳал этиш ниятида эканини билдирди, деб хабар беради ТАСС.
— Мен эшитдимки, Покистон ва Афғонистон музокараларни бошлаган. Лекин бу масалани мен жуда тез ҳал қиламан, — деди АҚШ раҳбари Малайзияда ўтаётган ASEAN саммити доирасида журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Афғонистон делегациялари ўртасидаги музокаралар 25–26 октябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтган ва уларни давом эттириш режалаштирилган.
Шу билан бирга, 26 октябрь кечқурун Покистон томони Афғонистон билан чегарада янги қуролли тўқнашувлар бўлгани ҳақида хабар берган. Уларнинг маълум қилишича, бу жараёнда «Фитна ал-Хавориж» номли жангари гуруҳнинг 25 нафар аъзоси йўқ қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг