Марказий Осиё ва Япония: стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш сари янги қадам
Токио шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммити Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик тарихида муҳим босқич бўлди. Юксак савияда ташкил этилган ушбу учрашув минтақалараро алоқаларни янада чуқурлаштириш, ўзаро ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек, бундан 20 йил аввал айнан Япония «Марказий Осиё плюс» мулоқоти ташаббускори бўлган эди. Бугунги кунда ушбу ташаббус ўзининг тарихий тўғрилигини исботлаб, аниқ амалий натижалар бермоқда. Токио саммити эса мазкур форматни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга олиб чиқди.
Саммит давомида Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги алоқаларнинг илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақалиши, қадимий Нара шаҳри эса ушбу йўналишдаги муҳим маданий марказлардан бири бўлгани алоҳида таъкидланди. Халқларимизни ўхшаш анъана ва қадриятлар, маънавий яқинлик боғлаб туради. Бу омиллар кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.
Учрашув доирасида ҳамкорликни янги йўналишларда кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, давлат раҳбарлари даражасидаги саммитларни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш, «Марказий Осиё – Япония 2040» узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Шунингдек, етакчи таҳлил марказлари иштирокида Экспертлар форумини ташкил этиш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.
Иқтисодий соҳада Япония инвестициялари, илғор технологиялари ва юқори муҳандислик стандартларини жалб этган ҳолда инфратузилма ҳамда саноат лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. «Сифатли инфратузилма» дастури, Япония технопаркларининг Марказий Осиёдаги тармоғини яратиш, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.
Шунингдек, транспорт-логистика, «яшил» энергетика, экология, сейсмик хавфсизлик, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳам аниқ ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида қайта тикланадиган энергетика ва сейсмик хавфсизлик бўйича минтақавий марказлар ташкил этиш таклиф этилди.
Саммитда минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари ҳам эътибор марказида бўлди. Афғонистонни тинч ва барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқиш борасида Япония билан ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Токио саммити Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди. Илгари сурилган ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши минтақалараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, халқларимиз фаровонлигига қаратилган умумий мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз.
Талантбек Мадумарoв,
Андижoн давлат университети
биринчи прoректoри, профессор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг