«Марказий Осиё ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

22:19 07 Октябр 2025 Жамият
288 0

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

Бугун, 7 октябрь куни «Марказий Осиё ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбир «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан Жаҳон банки, Швейцария иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СEСО) ҳамда Корея ҳукумати (КГГТФ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Название

Уч кун давомида конференция доирасида сув таъминоти ва канализация хизматлари самарадорлигини ошириш, активларни бошқариш, рақамли ечимларни жорий этиш, институционал трансформация ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, молиялаштиришнинг инновацион механизмлари, хусусий секторни жалб этиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича алоҳида сессиялар ташкил этилади.

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

Конференция давомида иштирокчилар Тошкент вилоятидаги «Қодирия» сув тозалаш иншооти, «Чирчиқ» оқова сув тозалаш иншооти ҳамда Янгийўл шаҳрида жойлашган «Месал ватер течнологиес» қўшма корхонасига ташриф буюриб, амалга оширилаётган лойиҳалар ва замонавий технологиялар билан танишадилар. Шунингдек, «Ақуатҳерм-Ташкент 2025» халқаро кўргазмаси доирасида сув соҳасидаги энг сўнгги ишланмалар намойиш этилади.

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

Мазкур конференция Марказий Осиё мамлакатлари учун сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий бошқарув амалиётини кенг жорий этиш ва барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда муҳим ҳамкорлик майдони бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Айтиш жоиз, Ўзбекистонда сув таъминоти ва оқова хизматлари соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ҳамда халқаро ҳамкорликнинг янги босқичини белгилашда алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, сув — ҳаёт манбаи, тараққиёт ва фаровонликнинг асоси.

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

Маълумки, Ўзбекистонда сув соҳасини барқарор ривожлантириш, сифатли ичимлик суви ва оқова сув хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида бу йўналишда кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланиб, соҳа тубдан янгиланмоқда.

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

Соҳани ривожлантириш мақсадида 2030 йилга қадар камида 40 триллион сўм инвестиция жалб этилиши режалаштирилган. Бу орқали ичимлик суви таъминоти қамровини 90 фоизга, оқова сув хизматларини эса 35 фоизга етказиш белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?