«Манчестер Сити» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилди. Унда Ҳусановга жой топилдими?
Фото: AP
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг рўйхатини тасдиқлади.
Унда аввалроқ клубдан кетишини эълон қилган Кэвин Де Брюйне, «Милан»дан қайтган Кайл Уокер ва ярим ҳимоячи Жэк Грелиш киритилмаган. Бу футболчиларнинг ўрнига таркибда жамоага янги келганлар — «Лион»дан кўчиб ўтган Раян Шерки, аввал «Милан» шарафини ҳимоя қилган Тейани Рейндерс ва ўтган мавсум «Вулверхемптон»да ўйнаган Раян Аит-Нури ўрин олди.
Жамоа шарафини мусобақада қуйидаги футболчилар ҳимоя қилади:

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 32 та кучли клуби бош соврин учун кураш олиб боради. «Манчестер Сити» “G” гуруҳидан жой олган ва плей-оффга чиқиш учун «Видад АК» (Марокаш), «Ал-Айн» (БАА) ва «Ювентус» (Италия) клубларига қарши баҳс олиб боради.
Инглиз клуби турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Кубоклар сони бўйича рекордчи Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси пешқадам. Испанлар ушбу мусобақада 5 марта ғалаба қозонган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг