«Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж

18:44 31 Май 2025 Жамият
615 0

Фото: Даврон Эрназаров

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали ташкил этилди.

Фестиваль доирасида мудофаа саноатига оид замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар, робототехникалар, кимё-технологиялари, кон-металлургия соҳаси ҳамда ҳарбий ва икки хил мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Бундан ташқари, дастурлаш ва робототехникага қизиқадиган ёшларимиз учун ушбу фестиваль ўз ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда соҳадаги билимларини янада ривожлантириш йўлида биринчи қадам бўлади. Фестивалда саралаб олинган иқтидорли ёшлар ва фуқароларга келгусида Мудофаа саноати корхона ва заводларида ўзларининг ишланмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари ва ишга жойлашишлари учун кенг имкониятлар яратилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?