Макронга французлар ишонмай қўйди

Фото: AP
Франция фуқароларининг президент Эммануэль Макронга бўлган ишонч рейтинги 2017 йилдан бери энг паст даражага етди ва 15 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда “Figaro” газетаси ўз сўрови маълумотларига таяниб хабар тарқатди.
“У (Макрон – таҳр.) учун ноқулай сиёсий вазият шароитида унинг ишонч рейтинги 2017 йилдан бери энг паст даражага етди: французларнинг атиги 15 фоизи унга ишонади”, — деб ёзади газета.
Франция Бош вазири Франсуа Байру ҳам худди шундай вазиятда. Унинг ишонч рейтинги атиги 14 фоизни ташкил этди. Франция фуқароларининг 82 фоизи амалдаги ҳукумат раҳбарига ишонмайди.
“Figaro” ишончи ортганини қайд этган ягона француз сиёсатчиси ўнг қанот мухолифат партияси “Миллий иттифоқ” раиси Жордан Барделла бўлиб, у газета тузган рейтингда биринчи ўринни эгаллади.
Онлайн сўровнома “Figaro” томонидан 2025 йил 31 августдан 2 сентябргача Франциянинг 1000 нафар вояга етган фуқаролари ўртасида ўтказилди. Сўровнинг статистик намунаси жинси, ёши, касбий фаолияти ва минтақага мансублиги бўйича квота усулида тақдим этилди.
“Figaro” газетасининг сўрови Франциядаги ҳукумат инқирози ва 10 сентябрь куни мамлакат парламентида ўтказилиши режалаштирилган Байру ҳукуматига ишонч вотуми фонида ўтказилди. Мамлакатнинг етакчи мухолиф кучлари вакиллари бош вазирга қарши овоз беришларини бир неча бор таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг