Маданият Полша ва Ўзбекистонни бирлаштиради
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида Ўзбекистон ва Полшани бирлаштирувчи маданият масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова иштирок этди.
Сенатор ўз чиқишида мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ижодкорлар учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда халқаро маданий алоқаларни кенгайтиришга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Полша билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлиги мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунаси экани қайд этилди.
Конференцияда Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ижодий алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда маданият соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг