Лиссабонда фуникулёрнинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Португалиянинг Лиссабон шаҳрида “Элевадор да Глория” фуникулёрининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Яна 23 кишига тан жароҳати олган, улардан беш нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 15 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳат олди, улардан беш нафарининг аҳволи оғир”, — дейилади “Observador” газетаси хабарида.
Манбага кўра, ҳалок бўлганлар орасида Португалия фуқаролари ва хорижликлар ҳам бор. Хусусан, ҳалок бўлганлардан бири Германия фуқароси эканлиги маълум қилинган. Унинг рафиқаси яраланган ва реанимацияда, уларнинг уч ёшли боласи қутқариб олинди.
“Элевадор да Глория” фуникулёри Лиссабон марказини Баррио Альто тумани билан боғлайди. У XIX асрда очилган ва 2002 йилда миллий ёдгорлик деб эълон қилинган. Ҳар йили ундан уч миллиондан ортиқ йўловчи фойдаланади.
“Элевадор да Глория” фуникулёри 2018 йилда ҳам рельсдан чиқиб кетган эди.
Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Шунингдек, у ваколатли органларни офат сабабларини тезда аниқлашга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг