Лионел Мессининг энг севимли голи қайси? Ҳужумчи Роналдуга қарши ўйнаган финалдаги голни энг яхшиси деб билади

15:55 24 Май 2025 Спорт
311 0

Футбол афсонаси Лионель Месси ўзининг бутун фаолиятидаги энг севимли голи сифатида 2009 йилги UEFA Чемпионлар Лигаси финалида «Манчестер Юнайтед» дарвозасига бош билан урган голини танлади. Гарчи Месси фаолияти давомида 860 дан ортиқ гол урган бўлса-да, Римдаги ўша муҳим учрашувда гол уриш унга энг катта завқ берганини айтиб ўтди.

Мессининг сўзларига кўра, у фаолияти давомида кўплаб чиройли ва ҳал қилувчи голларни урган бўлса-да, айнан Чемпионлар Лигаси финалидаги бош билан урган голи унинг қалбида алоҳида ўрин эгаллаган.

«Мен кўплаб гўзал ва жуда муҳим голлар урганман, лекин 2009 йилги финалдаги бош билан урганим ҳар доим менинг энг севимли голим бўлиб қолган», — деди Месси. Ушбу гол унинг Чемпионлар Лигаси финалида урган биринчи голи бўлиб, «Барселона»нинг «Манчестер Юнитед» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасини мустаҳкамлаб берган эди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, ўша учрашувда манчестерликлар сафида Криштиану Роналду ҳам тўп сурар эди.

Ўша финал учрашуви Римда бўлиб ўтган ва Пеп Гвардиоланинг «Барселона»си Сер Алекс Фергюсон бошқарувидаги кучли «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши баҳс олиб борган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?