Ла Лигада aвгуст ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида хабар берилди.
43 ёшли мутахассис сўровномада «Атлетик Бильбао» жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде ва «Эспаньол» клуби устози Маноло Гонсалесни ортда қолдирди.
2025 йилнинг 1 июнь куни «қироллик клуби»да иш бошлаган Алонсо ўтган ойда жамоа бош мураббийи сифатида 3 та расмий ўйин ўтказди. Ушбу ўйинларда «Осасуна», «Реал Овьедо» ва «Мальорка» клублари мағлуб этилди.
«Реал Мадрид» август ойида бўлиб ўтган 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига жами 6 та тўп киритди ва ўз дарвозасидан 1 та тўп олиб чиқди.
Маълумот учун, айни вақтда Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Испания Ла Лигасида «Атлетик Бильбао» билан биргаликда етакчи бўлиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг