Кушербаев мурожаатидан сўнг «Wizzair» авиакомпанияси ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатишни бошлади

Рақобат қўмитаси Расул Кушербаевнинг «Самарқанд-Абу-Даби» йўналишида «Wizzair» авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардаги муаммолар юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.
Қўмитанинг олиб борган ўрганишларида мурожаатчига учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим қўпол муомалада бўлиб, бортни тарк этишни талаб қилингани ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.
Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада, ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди.
Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.
Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг