Коронавирусга қарши вакцина ёзда тайёр бўлиши маълум қилинди

Архив сурат
Олти ой ичида янги коронавирус вакцинаси пайдо бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Узоқ Шарқ федерал университетида бўлиб ўтган Илмий кенгаш йиғилишида профессор ҳамда Узоқ Шарқ федерал университети (Россия) биотиббиёт мактабининг микроорганизмлар экологияси лабораториясининг мудири Михаил Шелканов маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, COVID-19 коронавирусига қарши вакцина шу йилнинг ёз ойларида тайёр бўлиши кутилмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 179 999 кишига етган.
79 638 киши ушбу касалликдан тузалган.
Инфекция туфайли 7130 киши ҳаётдан кўз юмган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг