Коронавирус ер шарининг «сўнгги» нуқталарини ҳам «забт этмоқда»
Дунёда СOVID-19 кириб бормаган саноқлигина мамлакат қолган. Шулардан бири Тонга Қироллиги эди. Тинч океанида жойлашган мазкур орол-штатда 106 минг киши яшайди. Аммо кеча коронавирус бу манзилни ҳам «забт этди». Қиролликка саёҳат учун келган Янги Зеландия фуқаросида инфекция аниқланиб у зудлик билан карантинга олинди.
Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги матбуот хизмати “Daily Mail" хабарига асосланиб маълум қилди.
“Daily Mail«нинг ёзишича, дунёда пандемия тарқала бошланган кезларда Тонга дарҳол ўз чегараларини ёпиб, зарур ҳимоя чораларини кучайтирганди. Ҳатто аҳолини оммавий эмлаш жараёнига киришилганди. Шу туфайли мамлакатда кечагача ҳеч кимда ушбу хавфли касаллик аниқланмади.
Айни пайтда Тонго ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш тизими пандемияга дош беролмаслигидан жиддий хавотирда. Шу сабабли Қироллик ҳудудида бугундан карантин эълон қилиниши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг