Кўп китоб ўқиш инсонни хавфли касалликдан ҳимоя қилади

18:34 07 Июнь 2024 Дунё
591 0

Иллюстратив фото

Ўқиш мияга сезиларли таъсир кўрсатиб, унинг функцияларини турли йўллар билан кучайтиради. Кўп китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида эски ва зерикарли гаплардан қочиб, айнан бунинг қандай манфаатли томонлари борлигини кўриб чиқсак.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, китоб ўқиш мия яримшарлари ўртасидаги алоқани яхшилаб, умумий ақлий ишлов беришни кучайтиради. Мия яримшарларининг яхши алоқаси муаммоларни ҳал қилиш ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради.

Роман, қисса ёки ҳикоя ўқишингиздан қатъий назар инсоннинг тасаввурида янги саргузаштларни жунбушга келтиради. Бу эса эмпатияни ривожлантиришга ва бошқаларнинг нуқтайи назарини тушунишга ёрдам беради. Турли сценарийларни тасаввур қилиш орқали ўқувчилар эмпатик ва ижтимоий жиҳатдан интеграциялашувни осон енгиб ўтадилар.

Доимий ўқиш ҳам кексаликда когнитив пасайишни секинлаштириши мумкин. Ўқиш орқали мияни фаол ушлаб туриш унинг функционаллигини сақлашга ёрдам беради. Бу Альцгеймер каби касалликларнинг бошланишини кечиктириши мумкин. Бу эса соғлом қариш жараёнига замин ҳозирлайди.

Бундан ташқари, ўқиш стресс даражасини пасайтиришдаги энг самарали машғулот ҳисобланади. Яхши китобни ўқиш юрак уриш тезлигини меъёрлаштиради ва мушакларни бўшаштириб, танани жисмоний ҳордиқ олади.

Ўқишнинг яна бир фойдаси сўз бойлигини кенгайтиришидир. Янги сўз ва иборалар билан танишиш тил кўникмаларини ва мулоқот қобилиятини оширади. Яхши сўз бойлиги шахсий ва профессионал ўзаро муносабатларни яхшилаши мумкин. Бу эса инсоннинг кўпроқ дўстлар орттиришига, конфликтларни самарали ечишга ёрдам беради.

Китоб ўқиш диққатни жамлашни яхшилайди. Узоқ вақт давомида матн билан шуғулланиш мияни фикрларини бир жойга тўплашни ўргатади. Бу кўникма ҳаётнинг кўп соҳаларида, жумладан иш ва ўқишда қимматлидир. Жамланган фикр ва йўналтирилган истаклар муваффақиятга сабаб бўлиши мумкин.

Ва энг аҳамиятлиси шундаки, китоб ўқиш инсонга завқ ва ҳайрат каби туйғуларни тақдим этади. Бундай ҳислар инсонга муваффақиятлар учун ғайрат бағишлайди. Китоб ўқиш инсондаги ғоясизликни йўқ қилиб, уни янги марраларга чорлай олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер