Шавкат Мирзиёев Франция делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Транскаспий транспорт йўлаги бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция Республикаси транспорт вазири Филипп Табарони қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Жорий йил март ойида Парижга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шериклик, айниқса, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда фуқаролик авиациясида алоқаларни кенгайтириш, транспорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шу жумладан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон – Франция университети имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг