Конимехда оилавий шифокорлик пункти очилди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Конимехдаги «Телемен» оилавий шифокорлик пункти туманнинг «Гулистон» ва «Юксалиш» маҳаллаларининг қарийб уч минг нафар аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатади. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида бунёд этилган ушбу муассаса яқингача нафақат техник, балки маънан эскирган ҳолатда фаолият юритиб, аҳолининг сифатли тиббий хизматга эҳтиёжини имкон қадар қаноатлантириб келган.
— Ушбу ҳолат туманимиздаги мазкур икки маҳалла аҳлини ягона мақсад йўлида бирлаштирди, — дейди маҳалла фаоли Гулдана Наримбетова. — Улар «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида фаоллик кўрсатиб, «Телемен» ОШП тубдан таъмирлаш бўйича ўз таклифларини билдиришди.
Натижада "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ушбу муассаса капитал таъмирланиб, бунёдкорлик ишларига 632 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Туман ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш тизими орқали ушбу муассаса автоматик, биокимёвий ва гематологик анализаторлар, стоматология жиҳозлари ҳамда «Тез ёрдам» автомашинаси ҳамда бир қатор замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар, мебеллар билан таъминланди.
ОШПнинг тақдимот маросимида сўз олганлар мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун энг чекка қишлоқларда ҳам замонавий шифо масканлари қад ростлаб, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини давр талаблари даражасида ташкил этиш, энг муҳим ушбу ислоҳотларда аҳолининг таклифлари инобатга олинаётганлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг