Кимё бўйича Нобель мукофотининг совриндорлари маълум бўлди

Фото: obelprize.org
Кимё бўйича 2025 йилги Нобель мукофотига япониялик Сусуму Китагава, австралиялик Ричард Робсон ва америкалик Омар Ягхи муносиб топилди.
Мукофот глобал муаммоларни ҳал этишда улкан салоҳиятга эга бўлган юқори ғовакли материалларнинг янги синфи — металлорганик каркасларни ишлаб чиққанликлари учун берилади
Изоҳланишича, олимлар газлар ва бошқа кимёвий моддалар ўта оладиган катта бўшлиқли молекуляр тузилмаларни яратишган. Бу тузилмалардан чўлда ҳаводан сув йиғишда, карбонат ангидридни тутиб қолишда, заҳарли газларни сақлашда ёки кимёвий реакцияларни тезлатишда фойдаланиш мумкин.
Бунгача америкалик олимлар Жон Кларк, Мишель Деворе, Жон Мартинис квант механикасидаги кашфиётлари учун физика бўйича, америкалик олимлар Мери Брунков, Фред Рамсделл ҳамда япон олими Шимон Сакагучи иммунитет тизимининг тананинг ўз ҳужайраларига ҳужум қилишига нима тўсқинлик қилишини кашф этгани учун физиология ёки тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг