Кийим ишлаб чиқаришда янги рекорд: қайси вилоят етакчи?

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 24,4 триллион сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Андижон вилояти – 9,6 триллион сўм;
- Наманган вилояти – 2,7 триллион сўм;
- Тошкент вилояти – 2,6 триллион сўм;
- Тошкент шаҳри – 1,8 триллион сўм;
- Фарғона вилояти – 1,6 триллион сўм;
- Навоий вилояти – 1,4 триллион сўм;
- Қашқадарё вилояти – 1,1 триллион сўм;
- Бухоро вилояти – 1 триллион сўм;
- Самарқанд вилояти – 863,7 миллиард сўм;
- Сурхондарё вилояти – 437,0 миллиард сўм;
- Жиззах вилояти – 419,1 миллиард сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 333,4 миллиард сўм;
- Сирдарё вилояти – 291,5 миллиард сўм;
- Хоразм вилояти – 288,9 миллиард сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,9 фоиз ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг