Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ва уни бартараф этишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция
2025 йил 25 ноябрдан 10 декабрга қадар бутун дунёда «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик» шиори остида ўтказилаётган халқаро кампания доирасида жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент давлат юридик университетида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ва уни бартараф этишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О. Атаниязова иштирок этди.
Сенатор ўз чиқишида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, айниқса рақамли маконда аёллар хавфсизлигини таъминлаш масалалари нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий ҳамда маънавий жиҳатдан катта эътибор талаб қилишини қайд этди.
Жамият тараққиёти ва инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши, аввало, ҳар бир аёлнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ишончли ҳимоя қилишдан бошланиши қайд этилди. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зўравонликнинг барча кўринишларига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганига, рақамли зўравонлик ва кибертаҳдидларга қарши самарали ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Конференция давомида мутахассислар, олимлар ва экспертлар муҳокама қилинган мавзуга оид таклиф ва тавсияларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг