Хорижлик талабаларга дипломлар топширилди
Самарқанд давлат тиббиёт университетида нафақат республикамиз ёшлари балки бир қатор хорижий давлатлардан хусусан, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Россия, Корея, Туркия, Озарбайжон, Тунис, Филиппин, Непал, Бангладеш, Фаластин, Эрон, Малайзия, Афғонистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистондан 4000 га яқин талабалар таҳсил олишмоқда.

Яқинда якуний давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган хорижлик битирувчи талабаларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Тадбирда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев иштирок этиб, уларга университетда олган билимларини амалиётга кенг татбиқ этиб, ўз юртларида етук шифокор бўлишлари йўлида омадлар тилади.


“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг