Хорижлик мутахассислар Сирдарёда амалий тренинг ўтказди
АҚШ мутахассислари Кирк Уотерс ва Женифер Шоу ҳамда миллий координаторлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида бўлди.
Ўзбекистондаги туғруқ муассасаларида оналар ва болаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган “Ишонч – 2030” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ушбу ташриф давомида “Чақалоқларга респиратор ёрдам ва интенсив даволаш, бирламчи реанимация” мавзусида амалий тренинглар ташкил этилди.
Хорижлик мутахассислар нафақат назарий билимларини улашиш билан бирга чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган янги услубларни кўрсатиб беришди. Шунингдек, марказнинг неонатолог шифокорлари билан тажриба алмашилиб, реал ҳолатларга оид амалий машқларни ҳам бажаришди. Албатта, ушбу амалий-назарий машғулот ва тажриба алмашишлар келгусида шифокорларнинг малакасини ошириш ва соғлом авлодни дунёга келтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг