Хоразмда патруль-пост хизматига янги автомобиллар берилди
Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятида жиноятчиликни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патруль-пост хизмати автопаркига янги автомобиллар келтирилди.
Ҳудудда фаолият олиб бораётган ходимларга 5 та «Cobalt» русумли янги хизмат автомобиллари берилди. Ушбу автомашиналар замонавий алоқа воситалари ҳамда ички ахборот тизими – FICE билан жиҳозланган. Бу қулайлик ходимларга йўлда тўхтатилган шахсларнинг ҳужжатларини ёки автомашина рақамларини жойида текшириб, қидирувда бўлганларини аниқлашда қўл келади.
Янги хизмат автомашиналари кўча ва йўл кесишмаларида жамоат тартибини назорат қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи ёки пиёдаларни ўз вақтида қайд этиш имкониятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг