Хоразмда бошқа манзилга юборилган жарима бекор қилинди
Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, бошқа манзилга юборилган жарима бекор қилинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 23 январь куни ижтимоий тармоқда «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолати бўйича «Ваз-21063» русумли автомобиль эгасига нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлиги акс этган сурат ва изоҳ тарқалди.
Мазкур хабар ўрганилиб, Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хатоликка йўл қўйилгани, яъни, 2022 йилнинг 10 январь куни соат 19:22да Хоразм вилояти, Урганч шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4П-156 автомобиль йўлининг 2-километрида «Матиз» русумли, 90Д551CА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 70 км/соат тезлик чегараланган жойда 77 км/соат тезликда ҳаракатланганлиги махсус мослама ёрдамида қайд этилган бўлиб, қайд этиш вақтида автоматик тарзда 90Д551CА давлат рақам белгисидаги «Д» ҳарфи «О» бўлиб, 90О551CА тарзида нотўғри қайд этилганлиги, масъул назоратчи ходимнинг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима «Ваз-21063» русумли, 90О551CА давлат рақам белгили автомобиль мулкдорининг яшаш манзилига юборилганлиги маълум бўлди.
Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан «Ваз-21063» русумли, 90О551CА давлат рақам белгили автомобиль мулкдори К.О.га нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилиниб, «Матиз» русумли 90Д551CА давлат рақам белгили автомобиль мулкдори Ж.Э.га нисбатан тасдиқланган. Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулга нисбатан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг