Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди
Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 29 май куни Хива шаҳар Гулшан-2 маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.К. (2013 йил, ўғил бола) билан содир бўлган. У М.М. га тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти мазкур бинонинг бир томон девори болани устига йиқилиб кетган.
Болалар омбудсманининг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Ш.К. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
«Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг