Хоразм ва Сирдарёда мансабдорларга жиноят иши очилди – ДХХ

09:55 30 Май 2025 Жамият
167 0

Хоразм вилоятининг туманларидан бирида ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, ноқонуний ҳаракат содир этгани аниқланди. У қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган 27 тонна «Биостимулятор» ўсимликлар озуқасини маҳаллий фермерларга сунъий равишда оширилган нархларда сотишда ёрдам бергани учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «a» ва «v» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида эса «Гулистоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлимининг кичик ва ўрта бизнес ҳамда бюджет ташкилотлари билан ишловчи бўлими етакчи муҳандиси ҳамда маҳаллабай ишлаш хизматининг бошлиғи биргаликда пора олишда гумон қилинмоқда.

Улар маҳаллий фуқаронинг уйида аниқланган табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича 164 миллион сўм миқдоридаги зарар суммасини 14 миллион сўмгача камайтириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис порани олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан муҳандис ва бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?