Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 11 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда ўтган беш йил давомида Судьялар олий кенгаши томонидан мамлакатимизда суд ҳокимиятининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Таъкидланганидек, ушбу ислоҳотлар тизим фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сенаторлар муҳокама этилган масала юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг