Хитойда Бухоро вилоятининг экспорт имкониятлари ва сармоявий салоҳияти тақдим этилди

15:54 01 Январь 2024 Жамият
869 0

Бухоро вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида бизнес-форум ташкил этилди.

Тадбирда Хитой Халқаро ривожланиш кенгаши, йирик компания ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Иштирокчиларга Бухоро вилоятининг экспорт имкониятлари ҳамда сармоявий салоҳияти юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди. Хитой компаниялари вилоятнинг эркин иқтисодий ва саноат зоналарида яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишга чақирилди.

Тадбирда сўзга чиққан Хитой Халқаро ривожланиш кенгаши котибият мудири Сзян Юй икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, хитой компаниялари мамлакатимиз бозорида фаолият олиб боришга қизиқиши катта эканлигини билдирди.

Форум давомида ўтказилган тор доирадаги учрашувларда турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер