Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди

21:12 25 Июль 2025 Сиёсат
545 0

Бугун, 25 июль куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўбаси бош консультанти лавозимидан озод қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?