Хатирчида лалмикор ерларга сув чиқарилмоқда
Нурота тоғ тизмаларининг офтобрўй этакларида хатирчиликлар азал-азалдан лалмикор деҳқончилик билан шуғулланишган. Бироқ иқлим ўзгариши зироатчиликнинг бу йўналишида ўзини оқламай қўйганига анча бўлди. Натижада юзлаб томорқа эгалари даромадсиз ва минглаб аҳоли ишсиз қолди.
Президентимизнинг 2025 йил 1 апрелдаги “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарорида Хатирчи туманидаги лалми ерлардан унумли фойдаланиш, уларни суғориладиган майдонларга айлантириш вазифалари белгиланиши ўнлаб ҳудудлардаги аҳолига қувонч бағишлади.
— Мазкур қарорга мувофиқ “Кўксарой” маҳалласи ҳудудидаги фойдаланилмаётган 300 гектар ер майдонида мевали боғ ва узумзорлар ташкил этилмоқда, — дейди туман ҳокими ўринбосари Абдумалик Юсупов. — Шу мақсадда 10 та тик қудуқ қазилиб, 10 та трансформатор ўрнатиш ҳамда 3 270 метр электр тармоқларини тортиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, аҳолига ижара асосида ажратилган 370 гектар ер майдонларига сув чиқариш ва сув таъминоти оғир бўлган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 15 дона тик қудуқ қазиш, 15 дона трансформатор ўрнатиш ҳамда 13 километр электр тармоғини тортиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, аҳолига ижара асосида берилган 600 гектар яйлов ерларида боғлар, сабзавот ва полиз экинлари етиштириш йўлга қўйилади. Бу йўналишда ҳам 30 та тик қудуқ қазиш, 13 та трансформатор ўрнатиш ва 51 километр электр тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, туманда 1 270 гектар лалми ер ўзлаштирилиб, боғлар, узумзорлар ва полиз экинзорлари барпо этилади. Энг муҳими, шу билан машҳур брендга айланган Учқора майизи ва Кўксарой анорлари бозорларимизда янада кўпайиши шубҳасиз.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг