Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

Фото: Ўзбекистон Интерпол ММБ
Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик учун қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Америка Қўшма Штатларида қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисмида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноят содир этганликда айблан шахс Ўзбекистон Интерпол ММБнинг ахборот кўмаги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан яқин ҳамкорлиги туфайли қўлга олиниб, мамлакатдан чиқариб юборилган.
Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари ўртасида ўтказилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ҳамда ўзаро маълумотлар алмашиш натижасида, Америка томони билан ҳамкорликда қидирув эълон қилинган шахсни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари кузатувида жиноятчи Тошкент халқаро аэропортига келтирилган ва кейинчалик жавобгарликка тортиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг