Халқаро кулолчилик форумига ҳозирлик кўрилмоқда

10:53 06 Август 2025 Жамият
254 0

Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Риштон туманида иккинчи Халқаро кулолчилик форуми бўлиб ўтади. Айни кунларда ушбу нуфузли анжуманга юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда.

Шу мақсадда туман миқёсида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, кулолчилик марказлари, тарихий-маданий иншоотлар замонавий қиёфага эга бўлаётир. Янги туризм маршрутлари ишлаб чиқиш, савдо-хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолиятини кенгайтириш, тажрибали кулоллар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этиш, уй-меҳмонхоналари очиш каби вазифалар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Дунёнинг ўнлаб давлатлари, қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан кулоллар, сайёҳлар ташриф буюриши кутилаётган анжуманга тайёргарлик ишлари жараёнида форум ўтказиладиган ҳудудларни комплекс равишда ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов. — Бу борада мавжуд инфратузилмани янада яхшилаш ҳамда меҳмонларни муносиб кутиб олишга доир чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Риштон туманида ўтказиладиган II Халқаро кулолчилик форумида барча ишлар юқори савияда ташкил этилиши учун масъулларга аниқ вазифалар ва бажарилиш муддатлари белгилаб берилган.

Ботир МАДИЁРОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер