Халқаро дзюдо федерацияси 2024 йилда ўтказиладиган халқаро турнирлар рўйхатини эълон қилди
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилги халқаро мусобақалар тақвими ва уларнинг саналарини тасдиқлади. Унга кўра, мавсумни 26-28 январь кунлари бўлиб ўтадиган Португалия (Одивелас) Гран-приси бошлаб беради.
Шунингдек, календарь режадан 1-3 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Катта Дубулға» турнири ҳамда БАА (Абу-Даби) да ўтадиган жаҳон чемпионати ҳам жой олган.
Кутилганидек, бу йилги календарь режада 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш, «Париж-2024» Олимпиадаси ҳам бор.
Мусобақалар тақвими билан қуйида батафсил тарнишинг:
— 26-28 январь: Португалия (Одивелас) Гран-приси;
— 2-4 февраль: Франция (Париж) «Катта Дубулға» турнири;
— 16-18 февраль: Озарбайжон (Боку) «Катта Дубулға» турнири;
— 1-3 март: Ўзбекистон (Тошкент) «Катта Дубулға» турнири;
— 8-10 март: Австрия (Линз) Гран-приси;
— 22-24 март: Грузия (Тбилиси) «Катта Дубулға» турнири;
— 29-31 март: Туркия (Анталия) «Катта Дубулға» турнири;
— 3-5 май: Тожикистон (Душанбе) Гран-приси;
— 10-12 май: Қозоғистон (Олма-ота) «Катта Дубулға» турнири;
— 19-14 май: БАА (Абу-Даби) Катталар жаҳон чемпионати;
— 28-30 июнь: Мўғулистон (Улан-Батор) «Катта Дубулға» турнири;
— 27 июль – 2 август: Франция (Париж) Олимпиада ўйинлари;
— 6-9 сентябрь: Венгрия (Будапешт) «Катта Дубулға» турнири;
— 13-15 сентябрь: Хорватия (Загреб) Гран-приси;
— 25-29 сентябрь: Туркманистон (Ашхабод) Ўсмирлар жаҳон чемпионати;
— 2-6 октябрь: Туркманистон (Ашхабод) Ёшлар жаҳон чемпионати;
— 18-20 октябрь: БАА (Абу-Даби) «Катта Дубулға» турнири;
Мусобақа куни ҳали тасдиқланмаган: Исроил (Тел-Авив) «Катта Дубулға» турнири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг