Апрелда мамлакатимизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади
2025 йил апрель ойида мамлакатимизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Айтиш керакки, ушбу нуфузли санъат анжумани 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ташкил этиб келинмоқда. 2018 йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур фестивални анъанавий тарзда ўтказиш таклифини билдирганди.
Фестивалдан кўзда тутилган мақсад Шарқ халқлари фольклор санъатининг етакчи жанрларидан бири бўлган бахшичиликни кенг тарғиб қилиш, халқ оғзаки ижоди анъаналари ва қадриятларини ривожлантириш ҳамда чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Шу билан бирга, бахшичилик ва достончилик тарихи, фольклор асарларини тўплаш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг Шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада оширишдан иборат.
Қайд этиш лозим, 2021 йилда ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XVI сессияси доирасида Бахшичилик санъати Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган.
Зебо ЖУМАЕВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг