Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчилари Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди
Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"
Мафтункор Сурхон воҳасида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларининг дастлабки гуруҳи Термиз халқаро аэропортида тантанли кутиб олинди.
Маълумотларга кўра, фестиваль арафасида 80 давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчилар саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилган. Шунга кўра, 20 давлатдан 58 нафар ижрочи нуфузли санъат байрамининг ижодий танловида иштирок этади. Фестиваль муносабати билан ўтказилажак халқаро илмий-амалий конференцияда 18 давлатдан 45 нафар хорижий олим ва тадқиқотчилар қатнашиш истагини билдирган. Шунингдек, 42 давлатдан 45 нафар меҳмон, 18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситлари ходими жараёнларни бевосита кузатишади.
— Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик фестивалида қатнашиш шахсан менда катта иштиёқ уйғотди, — дейди эронлик Али Ризо — Чунки, юртингиз тарихи, маданияти ҳар қандай кишини ўзига ром этмай қўймайди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлик фазилати юртингиз остонасида, аэропортдаёқ яққол кўзга ташланди. Кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромдан мамнунман. Фестиваль кўрик-танловида қатнашиш баробарида маҳаллий бахшилар билан дўстона ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз.
Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Бельгия, Росссия ва бошқа кўплаб хорижий давлатлардандан халқ оғзаки ижоди ижрочилари иштирок этади.
Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи” мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг