«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 13 август сонида қандай мақолалар чоп этилди?

11:24 13 Август 2020 Жамият
1255 0

Газетанинг бугунги сонида Президентимизнинг «Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзуидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчилари табриги эълон қилинган.

Форум тафсилотлари, иштирокчилар фикрлари билан эса «Самарқанд ёшлар форуми глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини, тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам» мақоласида танишишингиз мумкин.

Энди кимё ва биология фанлар чуқур ўргатилади. Бу борадаги қилинажак ишлар, белгиланган вазифалар нималардан иборат? Бу саволларга Президентимизнинг «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан жавоб олишингиз мумкин.

Камбағал ва ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилади. Бунда «Ишга марҳамат» мономарказларининг роли қандай бўлади? Чет элда, хусусан, Россия федерациясида ишлаётган фуқароларга қандай ёрдам кўрсатилади? Президентимизнинг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида ана шундай вазифалар акс эттирилган.

«Замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади» ва «Етук мутахассислар ҳар қандай соҳа ривожи кафолатидир» мақолаларда эса мутасаддилар Президентимизнинг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳақида ўз фикрларини билдиришган.

Янги марказ фаолияти йўлга қўйилади. Президентимизнинг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ушбу марказнинг мақсад ва вазифалари белгилаб берилган.

«Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзуидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми нафақат юртимизда катта қизиқиш билан ёритилмоқда, балки дунё ОАВларининг ҳам эътиборини тортган воқеага айланди. «Куннинг муҳим сиёсий воқеасига айланди дунё оммавий ахборот воситалари ушбу анжуманни кенг ёритмоқда» сарлавҳали мақолада шулар хусусида сўз боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?