Кейинги ўқув йилига қадар 10 та олий таълим муассасаси замонавий лаборатория билан жиҳозланади
Президент соҳа учун йилига 2 минг нафар мутахассис тайёрлаётган олийгоҳларнинг бирортасида сунъий интеллект лабораторияси йўқлигига эътибор қаратди.
Кейинги ўқув йилига қадар 10 та олий таълим муассасасини замонавий лаборатория билан жиҳозлаш режа қилинган. Шу билан бирга, банкларнинг биттадан олийгоҳда, жами 9 та шундай лаборатория ташкил қилиш ташаббуси маъқулланди.
«Янги Ўзбекистон» университетида «тармоқ – олийгоҳ – ҳамкор» тамойилида ишлайдиган «сунъий интеллект кластери» ишга туширилади. Кейинги ўқув йилидан «ТОП-300» таликка кирган университетлар билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилади.
Олийгоҳларда сунъий интеллект, финтех, киберхавфсизлик, IT муҳандислик, аэрокосмик ва булутли технологиялар каби йўналишлар учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилади. Талабаларнинг сунъий интеллектга қизиқишини ошириш мақсадида олийгоҳ жамоалари ўртасида сунъий интеллект бўйича умуммиллий танлов ўтказилади.
Қулай экотизим яратилгани учун йил бошидан маҳаллий стартапларга рекорд миқдорда – 264 миллион доллар сармоя киритилди. Лекин бунда сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар улуши ҳали камлиги айтилди.
Шу боис, бундай стартапларни кўпайтириш мақсадида мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган «Сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап» танловини ўтказиш таклиф қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг