Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди
Казакова Сахиба Абдурайимовна Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сахиба Казакова Навоий давлат педагогика университети ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Навоий педагогика коллежида бошлаган.
Казакова фаолияти давомида умумтаълим мактабида ўқитувчи, Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида методист, Республика таълим марказида бўлим бошлиғи, Осиё тараққиёт банкининг STEM таълими бўйича миллий консультанти, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бўлим бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг