Кариб денгизида «Мелисса» довули қурбонлари сони 30 нафардан ошди
«The Independent» нашрининг хабар беришича, «Мелисса» тропик бўрони оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлган.
Гаити ҳукумати сув тошқинлари натижасида 25 кишининг ўлими ҳақида маълум қилган. Ямайкада саккиз киши, Доминикан Республикасида эса бир киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда довул иккинчи тоифага пасайган бўлсада, Куба метеорология институти мамлакатда кучли ёмғирлар, шамол ва денгиз тўлқинлари хавфи сақланиб қолаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь кечаси «Мелисса» Кубанинг шарқий қирғоқларига етиб келган эди. Президент Мигел Диас-Канел маълум қилишича, довул яқинлашаётгани сабаб мамлакат бўйлаб 735 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг